Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйинни интиқлик билан кутмоқда

Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйинни интиқлик билан кутмоқда

Шанба оқшомида Испанияда мамлакат кубоги финал ўйини бўлиб ўтади.

2014 йилдан бери биринчи марта мамлакатнинг икки асосий жамоаси - "Барселона" ва "Реал" финалда тўқнаш келади. Ўйиндан бир неча кун олдин "Барселона" вингери Ламин Ямал ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Истеъдодли футболчи битта сўзни уч марта ёзди.

"Шанба, шанба, шанба," - дейилади Ямалнинг хабарида.

Кўриниб турибдики, 17 ёшли футболчи жамоалар кубок ўйнайдиган "эл-класико"ни интиқлик билан кутмоқда.

Киритилди: 18:58 23.04.2025. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!