Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ламин Ямал: "Месси билан ўхшаш жиҳатларимиз бор"

Ламин Ямал: "Месси билан ўхшаш жиҳатларимиз бор"

"Барселона" вингери Ламин Ямал Лионель Месси билан солиштиришга муносабат билдирди.

"Мен ҳар доим ўз йўлимни яратишга ҳаракат қилганман. Албатта, Месси мен учун тарихдаги энг буюк футболчи. У мен каби чап оёқда ўйнайди. У менга ўхшаб ўнг қанот вингери сифатида ўйнади. Бизда, албатта, умумий жиҳатлар кўп ва бу яхши. Мен ўз йўлимни яратмоқчиман. Месси афсонавий ҳикоя ёзган. Мен ҳам худди шундай муваффақиятга эришаман, деган умиддаман, ўз карьерамни, мен ҳам ўз номимни ёзишни хоҳлайман. Одамлар мени Ламин Ямал деб эслашларини хоҳлайман", - деди Ямал Goal.com билан суҳбатда.

Якшанба куни Ламин Ямал 18 ёшга тўлади.

Киритилди: 23:15 10.07.2025. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!