Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ламин Ямал Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 олдидан фаворит мақоми ҳақида фикр билдирди

Ламин Ямал Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 олдидан фаворит мақоми ҳақида фикр билдирди

Испания миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Ламин Ямал 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан миллий жамоанинг фаворит сифатида қаралаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Евро ва Миллатлар лигасидаги ғалабадан кейин Испанияни фаворит деб ҳисоблашмоқда. Бундай босимни қандай енгасиз?
— Қизиғи шундаки, Европада ҳаммаси аксинча эди. Ҳеч ким бизни чемпион сифатида кўрмаётганди ва бу бизга ёрдам берди. Майдонда фаворит бўлиш ҳеч нарсани англатмайди. Бу сизга устунлик бермайди ва кўпроқ гол уришга ҳам ёрдам бермайди. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндашиш керак. Кучли жамоалар жуда кўп — Аргентина, Франция, Португалия, Англия миллий футбол терма жамоалари — ва уларнинг барчаси жаҳон чемпионатида энг яхши ўйинини намойиш этади. Биз учун энг муҳими — Испания учун бор кучимизни бериш ва ўз ўйин услубимизга ишониш. Чунки, менинг фикримча, биз энг яхши футбол ўйнаяпмиз, — деди Ямал FIFA расмий сайтига берган интервьюсида.

Киритилди: 23:50 20.05.2026. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!