Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ламин Ямал Испания терма жамоасида янги рекорд ўрнатди

Ламин Ямал Испания терма жамоасида янги рекорд ўрнатди

Ламин Ямал Испания терма жамоаси сафида яна бир тарихий натижани қайд этди.

19 ёшли "Барселона" вингери УЕФА Миллатлар лигасида Хорватияга қарши 4:1 ҳисобида якунланган учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва Марк Пубилга голли узатма берди.

Шу тариқа, Ямал Испания миллий жамоаси тарихида бир ўйинда камида учта голли ҳаракат — 2 та гол ва 1 та ассист қайд этган энг ёш футболчига айланди.

Учрашув куни Ламин 19 ёшу 78 кунлик эди.

Бунга қадар мазкур кўрсаткич Рауль ва Хосеба Эчеберрияга тегишли бўлган. Улар ҳам терма жамоа сафида бир ўйинда учта самарали ҳаракат амалга оширган, аммо бу натижага 21 ёшу 273 кунлигида эришган.

Киритилди: 15:55 30.09.2026. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!