"Барселона" вингери Ламин Ямал ўз талқинига кўра Каталония клуби афсоналарининг рамзий терма жамоасини тақдим этди.
Дарвозабон: Виктор Вальдес
Ҳимоячилар: Жерар Пике, Карлес Пуйоль ва Хавьер Маскерано
Ярим ҳимоячилар: Хави, Иньеста, Бускетс ва Роналдиньо
Ҳужумчилар: Месси, Неймар ва Суарес.
13 июль, якшанба куни Ламин Ямал 18 ёшга тўлади. Вингер вояга етгунига қадар "Барселона" сафида 100 дан ортиқ расмий ўйин ўтказишга улгурди.