Lamborghini компанияси машҳур Huracan ўрнини босувчи Temerario гибрид суперкарини намойиш этди.
Унга умумий қуввати 920 от кучига эга учта электр ва битта классик В8 двигатели ўрнатилган, 100 км/соат тезликка 2,7 сонияда эришади. Максимал тезлиги эса 340 км/соат, салонда 750 ваттли аудиотизим ва учта дисплей мавжуд.
Сотувлар 2025 йилдан бошланади, нархи тахминан 300 000 доллар бўлади.