Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ла Лига. Янги мавсумда "Эл Класико" қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

A A A
Ла Лига. Янги мавсумда "Эл Класико" қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

Пайшанба куни Испания чемпионатининг янги тақвими эълон қилинди. Аввалроқ 13 август куни бошланадиган биринчи тур ўйинлари билан таништирган эдик. Энди Ла Лиганинг янги мавсумида "Реал" ва "Барселона" қачон ўзаро кураш олиб боришига эътибор қаратиш лозим.

Янги мавсумдаги биринчи "Эл Класико" "Камп Ноу"да бўлиб ўтади, унда "Барселона" "Реал"ни қабул қилади. Бу 29 октябрь куни 11-турда содир бўлади.

Иккинчи беллашув 32-тур куни Мадридда “Реал” ва “Барселона” ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу баҳс 2024 йилнинг 21 апрель куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 йилги Испания чемпионатида "Барселона" чемпион бўлган, "Реал" эса иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 17:29 22.06.2023. Ўқилди: 2140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!