Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги кескинлик, шунингдек ҳакамлик масаласидаги баҳслар ҳақида фикр билдирди.
«Менинг фикримча, ҳозирги кескинлик манбаи “Барселона” эмас. Қолган клублар ҳам эмас. Бу — “Реал Мадрид”, у ҳаммага қарши: “Барселона”га, ҳакамларга… ҳаммага қарши. Бунга, менимча, нотўғри ва хато йўл билан, нотўғри нарратив яратиш орқали қўл урилаётир. Ушбу нарративнинг моҳияти шундаки, гўё ҳозирги ҳакамлик хатолари 2019 ёки 2017 йиллардаги воқеалар оқибати экан. Ҳакамлар ҳозир босим остида ёки бир томонлама қарор чиқараётгандек тасаввур яратишга урилишяпти. Бу жуда хавфли, чунки бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Аммо ушбу нарратив мақсадли равишда шакллантирилмоқда ва охир-оқибат кескинликнинг ошишига олиб келмоқда», — дея Тебаснинг сўзларини келтиради Sport.es.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» президенти Флорентино Перес Негрейра ишини футбол тарихидаги энг жиддий можаро деб атаган эди.