Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ла Лига. Каталонияда очко йўқотган "Реал" пешқадамликни "Барселона"га топширди

Ла Лига. Каталонияда очко йўқотган "Реал" пешқадамликни "Барселона"га топширди

"Реал" Испания чемпионатининг 14-турида "Жирона" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

45-дақиқада Азедин Унаи мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимда Мбаппенинг голи видеотакрордан сўнг бекор қилинди - ҳакам гол уриш эпизодида қўл билан ўйнаш борлигини аниқлади.

"Реал" 33 очко билан Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Жирона" ҳисобида 12 очко ва 18-поғона бор.

Чемпионатнинг навбатдаги ўйинида "қаймоқранглилар" 3 декабрь куни "Атлетик" меҳмони бўлса, жиронликлар 7 декабрь куни "Эльче" меҳмони бўлади.

Ла Лига. 14-тур

1 декабрь, 01:00. «Montilivi» (Жирона)

Жирона - Реал - 1:1

Голлар: Унаи, 45 (1:0). Мбаппе, 67 - пенальтидан (1:1)

Жирона: Гассанига, Морено, Витор Рейс, Ринкон (Франсес, 72), Мартинес, Мартин, Витсель, Унаи (Руис, 83), Хиль (Рока, 72), Ванат (Курума, 83), Цыганков (Асприлья, 72)

Реал: Куртуа, Ф. Гарсия (Каррерас, 90), Рюдигер, Эдер Милитау, Александр-Арнолд (Г. Гарсия, 90), Беллингем, Тчуамени (Родригу, 72), Вальверде, Винисиус Жуниор, Мбаппе, Арда Гюлер (Камавинга, 46)

Огоҳлантиришлар: Гассанига, 42. Унаи, 59. Ванат, 74

Ҳакам: Бенгоэчеа (Испания)

Киритилди: 06:15 01.12.2025. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!