Испания Ла Лигасининг 4-турида "Валенсия" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди. "Месталья" стадионида ўтган учрашув меҳмонларнинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Баҳсни бош ҳакам Исидро Диас де Мера Эскудерос бошқарди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Ламин Ямал ҳисобни очди. 22-дақиқада Фермин Лопес "Барселона"нинг устунлигини икки тўпга етказди.
Иккинчи бўлим бошида, 50-дақиқада Рафинья учинчи голни урди. 79-дақиқада Педри ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.
84-дақиқада Ламин Ямал иккинчи голини уриб, дубль қайд этди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 5:0.
Шу тариқа, "Барселона" Ла Лигадаги дастлабки 4 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 12 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлди. Каталонияликлар "Бетис" ва Мадриднинг "Реал" клубини 3 очкога ортда қолдирмоқда.
"Валенсия" эса 4 турдан кейин 1 очко билан сўнгги, 20-ўринни эгаллаб турибди.
Навбатдаги турда "Барселона" 13 сентябрь куни сафарда "Леванте"га қарши ўйнайди. "Валенсия" эса 11 сентябрь куни "Севилья" билан баҳс олиб боради.