Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ла Лига. «Барселона» сафарда ғалаба қозониб, «Реал» билан фарқни янада оширишди

Ла Лига. «Барселона» сафарда ғалаба қозониб, «Реал» билан фарқни янада оширишди

«Барселона» Испания Ла Лигасининг 34-тури доирасида сафарда «Осасуна»ни мағлуб этди — 2:1.

81-дақиқада Роберт Левандовски ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтгач, Ферран Торрес меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади. Майдон эгалари ҳужумчиси Рауль Гарсия эса 88-дақиқада битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.

«Барселона» (88 очко) Ла Лигада кетма-кет ўнинчи ғалабасини қўлга киритди ва жадвалда пешқадамликни давом эттирмоқда. Каталонияликлар битта захира ўйинига эга бўлган «Реал»дан 14 очкога ўзиб кетишган.

«Осасуна» 42 очко билан турнир жадвалида ўнинчи ўринда бормоқда.

«ОСАСУНА» — «БАРСЕЛОНА» — 1:2

Голлар: 81' 0:1 - Роберт Левандовски (Маркус Рэшфорд), 86' 0:2 - Ферран Торрес (Фермин Лопес), 88' 1:2 - Рауль Гарсия (Хави Галан)

«Осасуна»: Эррера, Галан, Бойомо, Катена, Розье, Монкайола (Осамбела, 85), Торро (Барха, 85), Моро, Мойсес Гомес (Орос, 70), Р. Гарсия, Будимир (Кива, 70; Бретонес, 86).

«Барселона»: Ж. Гарсия, Жоау Канселу, Мартин, Кубарси, Э. Гарсия (Араухо, 82), Педри (Берналь, 88), Гави (де Йонг, 62), Фермин Лопес, Ольмо (Торрес, 62), Барджи (Рэшфорд, 62), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Монкайола (74) — Гави (24), Э. Гарсия (60).

Киритилди: Бугун 10:35. Ўқилди: 318 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!