Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ла Лига. "Барселона" "Эльче" майдонида ғалаба қозонди

Ла Лига. "Барселона" "Эльче" майдонида ғалаба қозонди

Испания Ла Лигасининг 22-туридан ўрин олган "Эльче" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлашди

Учрашувда ҳисобни "Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал олтинчи дақиқада очди. Учрашувнинг 29-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Альваро Родригес мувозанатни тиклади. 40-дақиқада Ферран Торрес "кўк-анорранглилар"ни олдинга олиб чиқди. 72-дақиқада ҳужумчи Маркус Рэшфорд "Эльче" дарвозасига учинчи тўпни киритиб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Испания чемпионатининг 22 ўйинидан сўнг "Барселона" очколарини 55тага етказиб, пешқадам бўлиб турибди. "Эльче" 24 очко билан 14-поғонага жойлашган.

Кейинги турда "Барселона" 7 февраль куни ўз майдонида "Мальорка"га қарши баҳс олиб борса, "Эльче" шу куни "Реал Сосьедад" меҳмони бўлади.

Эльче - Барселона - 1:3

Голлар: Ямал, 6 (0:1). Родригес, 29 (1:1). Торрес, 40 (1:2). Рэшфорд, 72 (1:3)

Эльче: Пенья, Чуст, Дональд, Аффенгрюбер (Петро, 74), Агуадо (Редондо, 56), Мендоса, Валера, Педроса, Диангана (Нето, 60), Андре Силва (Бойар, 60), Родригес (Сепеда, 74)

Барселона: Х. Гарсия, Кубарси, Э. Гарсия, Бальде, Кунде (Араухо, 84), де Йонг, Фермин Лопес (Касадо, 85), Ольмо (Берналь, 62), Рафинья (Рэшфорд, 46), Ямал, Торрес (Левандовски, 62)

Огоҳлантиришлар: Дональд, 38. Мендоса, 76 - де Йонг, 90

Киритилди: Бугун 07:38. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!