Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ла лига. «Барселона» бир киши кўп бўлиб ўйнаб, «Вильярреал» устидан қийин ғалабага эришди

Ла лига. «Барселона» бир киши кўп бўлиб ўйнаб, «Вильярреал» устидан қийин ғалабага эришди

Испания Ла Лигасининг 17-туридан ўрин олган «Вильярреал» — «Барселона» учрашуви якунланди. Баҳс «Керамика» стадионида бўлиб ўтди. Марказий учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Учрашувда ҳисоб 12-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Рафинья томонидан пенальтидан киритилган гол билан очилди. 39-дақиқада «Вильярреал» ҳимоячиси Ренату Вейга тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 64-дақиқада эса «кўк-анорранглар» ҳужумчиси Ламин Ямал жамоасининг устунлигини икки баробарга ошириб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Мезбонлар Ла лига етакчисига жиддий қаршлик кўрсатди. Агар "Барса" посбони Жоан Гарсия маҳорат намойиш этмаганида, Флик шогирдлари бу кеча очко йўқотиши муқаррар эди.

Испания чемпионатининг 18 та учрашувидан сўнг «Барселона» 46 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Вильярреал» эса 16 та ўйиндан кейин 35 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.

Келаси турда «Барселона» 3 январь куни сафарда «Эспаньол»га қарши майдонга тушади. «Вильярреал» ҳам худди шу куни «Эльче» жамоаси билан беллашади.

Испания — Примера. 17-тур
2025 йил 21 декабрь, якшанба.)
«Вильярреал» — «Барселона» — 0:2
Голлар: Рафинья (12, пенальти), Ямал (63)
Четлатиш: Ренату Вейга (39)

Киритилди: 23:34 21.12.2025. Ўқилди: 165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!