Телеканалнинг украиналик манбаларига таяниб хабар беришича, 2024 йилда Россия Федерацияси Украинага ҳужумларда Шимолий Кореянинг 60 га яқин КN-23 ракеталаридан фойдаланган. Украиналик мутахассислар КХДР ракеталарида Ғарб мамлакатларида, жумладан АҚШ, Германия ва Швейцарияда ишлаб чиқарилган таркибий қисмларни топдилар.
"КN-23 ракетасининг барча электроника воситалари хорижники, КХДРга тегишли ҳеч қандай компонент йўқ", — дея украиналик мутахассисдан иқтибос келтиради CNN.
Қайд этилишича, таркибий қисмлар Шимолий Кореяга Хитой орқали етказиб берилмоқда.