Корея марказий ахборот агентлиги хабарига кўра, Ким Чен Ин янги турдаги ҳужум дронларининг синов жараёнини шахсан ўзи бошқарган.
"Дронлар Шимолий Кореянинг Учувчисиз авиация технологиялари ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган. Дронлар қуруқликда ва денгизда турли хил тактик йўналишлар бўйлаб учиб, нишонга аниқ зарба берди", дейилади хабарда.
Кимнинг айтишича, бутун дунёда ҳарбий дронлардан фойдаланиш бўйича рақобат кучайиб бормоқда ва бу ўзгаришлар "ҳарбий назария ва амалиётнинг кўплаб соҳаларини зудлик билан янгилашни" талаб қилади.