Корея Марказий телеграф агентлиги Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги учрашув якуни бўйича баёнотни эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Унда, хусусан, Ким Москванинг Украина урушидаги ҳаракатларини “сўзсиз қўллаб-қувватлашини” яна бир бор тасдиқлагани айтилади.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Лавровдан иқтибос келтирган ҳолда суҳбатнинг ўз хулосасини тақдим этган эди.
"Кореялик дўстларимиз махсус ҳарбий операциянинг барча мақсадларини қатъий қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқладилар", дейилади Россия томонининг баёнотида.