КХДР ҳарбийларининг Курск вилоятини озод қилишдаги иштироки Москва ва Пхенян ўртасидаги биродарлик алоқаларини тасдиқлайди — Россия Ташқи ишлар вазири
Сергей Лавров бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Цой Сон Хи билан Вонсандаги музокаралардан кейин ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Россиянинг КХДРдан махсус ҳарбий операцияда ёрдам олишдан бош тортишига ҳеч қандай сабаб бўлмаган, бу самимий бирдамликнинг намунаси ҳисобланади. Украинадаги операция доирасида Россияга кўрсатиладиган кейинги ёрдам масаласини Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўзи ҳал қилади", — дея қўшимча қилди Лавров.