Курск вилоятида КХДРдан келган 11 минг ҳарбий хизматчи бор. Владимир Зеленский бу ҳақда Украина разведкаси маълумотларига таяниб хабар берди.
"Курск вилоятида 11 минг нафар Шимолий Корея ҳарбийлари бор. Биз улар сонининг кўпайганини кўряпмиз, бироқ ҳамкорларимизнинг муносабати кучайганини кўрмаяпмиз", — дея таъкидлади Украина етакчиси.