Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Кўриш қобилияти бузилган инсонларга ёрдам бериш учун 14 миллиард доллар керак

Кўриш қобилияти бузилган инсонларга ёрдам бериш учун 14 миллиард доллар керак

Дунё бўйича камида 2,2 миллиард кишининг кўриш қобилияти ёмон ёки кўзи ожиз бўлиб, яна камида 1 миллиард киши олдини олиш мумкин бўлган кўз касалликларидан азият чекмоқда. Бу маълумотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан Женевада эълон қилинган ҳисоботда келтирилди.

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесуснинг баёнотига кўра, "кўз касалликлари кўпинча даволанмасдан қолиб кетади".

"Офтальмологик ёрдамга муҳтож инсонлар молиявий қийинчиликларсиз сифатли хизмат олиш имкониятига эга бўлишлари керак", деди у.

ЖССТ раҳбари бундай ёрдамни "миллий базавий соғлиқни сақлаш режалари ва пакетларига киритиш" ҳар қандай мамлакатнинг умумий соғлиқни сақлаш қамровига эришишда муҳим омил эканлигини таъкидлади.

Гебрейесус катаракта бўйича операция ёрдамида бир кун ичида даволаш имкони бўлатуриб, 65 миллион киши кўриш қобилиятининг бузилишидан азият чекаётганини эслатиб ўтди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, 800 миллиондан ортиқ киши кўзойнак сотиб олишга имконияти йўқлиги учун тўлақонли ҳаёт кечира олмайди.

"Бунга йўл қўйиб бўлмайди", деб таъкидлади у.

ЖССТ кўз касалликлари қишлоқ жойларда, кам таъминланганлар ва қариялар, ногиронлар, аёллар ва этник озчилик орасида кўпроқ учрашига эътибор қаратди. ЖССТ маълумотларига кўра, кўриш қобилияти бузилган 1 миллиард кишига ёрдам бериш учун 14 миллиард доллар керак бўлади.

Киритилди: 06:13 09.10.2019. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!