«Ўзэнергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Шаҳрихон туманида жойлашган “U. I. S.” МЧЖ томонидан қурилган 2 та (7 қаватли) бино газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмасдан, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 943,1 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.