Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари эгаларига етиб бормади

Кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари эгаларига етиб бормади

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, дорифурушлар томонидан Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний муомиласи олди олинди.

Хусусан, Андижон шаҳри ҳудудида автоҳалокатга учраган “CHANGAN SL03” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салон қисмида 5071 дона “Regapen” номли кучли таъсир қилувчи воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 251 прим 1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари гумондор тариқасида жиноят ишига жалб қилинди.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 14:01 06.12.2025. Ўқилди: 1866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!