Бугун 10 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Куни кеча Тошкент метрополитенининг "Ғафур Ғулом" бекатида қизалоқ дунёга келди

Куни кеча Тошкент метрополитенининг "Ғафур Ғулом" бекатида қизалоқ дунёга келди

"Ғафур Ғулом" бекатида содир бўлган ҳаётий аҳамиятга эга воқеа — метро бекатида чақалоқнинг дунёга келиши — кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Тошкент метрополитени раҳбарияти ушбу унутилмас ҳолат муносабати билан онага ва туғилган фарзандига бутун умр бепул метроидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус картани топшириши режалаштирилган. Бу совға — метро ходимлари фидойилиги ва инсонпарварлиги тимсоли бўлиб, пойтахт метрополитени тарихида алоҳида ўрин тутади.

Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат намунасини кўрсатган навбатчи ходима — Наима Маҳамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиши назарда тутилган.

Айтишимиз керакки, бу воқеа — инсонпарварлик, меҳр ва масъулият бирлашган дақиқанинг ёрқин исботидир.

Киритилди: 18:04 07.10.2025. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!