Бугун 22 сентябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

"Кўнгилни айнитувчи": швед олими нега одам гўштини ейишни тавсия қилмоқда?

"Кўнгилни айнитувчи": швед олими нега одам гўштини ейишни тавсия қилмоқда?

Швед олимининг илмий соҳада қилган баёноти туфайли ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида қизғин баҳс-мунозара бошланиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ швециялик олим Магнус Седерлинд иқлимдаги ўзгаришларга қарши кураш учун одам гўштини тановвул қилиш таклифини илгари сурганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Олим фикрига кўра, иқлимдаги ўзгаришларга инсониятнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан чорвачилик соҳасидаги фаолияти айбдор. Шу боис, ўлган одамларнинг гўштини истеъмол қилиш инсониятни қутқарган бўлар эди, жаҳон ҳамжамияти бу ғояга эътибор қаратмоғи лозим, деган олим.

Швед олимининг бу таклифига ўзбекистонликлар қизғин фикр билдирмоқдалар.

Хусусан, кимдир бундай таклиф берган олимнинг гўштини ейиш керак олдин, деса, интернет фойдаланувчиларининг аксарияти гуруҳ администраторидан бундай "кўнгилни айнитувчи" таклиф битилган постни олиб ташлашни қатъий талаб қилган.

 

Киритилди: 15:28 10.09.2019. Ўқилди: 4121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!