Reuters агентлиги бу ҳақда “Кўнгиллилар коалицияси”нинг баёноти лойиҳасига таяниб хабар бермоқда.
Баёнотда қайд этилишича, агар келажакда Россия Украинага яна қуролли ҳужум қилса, “Кўнгиллилар коалицияси” аъзолари Киев учун хавфсизлик кафолатларни ўз ичига олган мажбуриятларни бажариши зарур. Ушбу мажбуриятлар ҳарбий имкониятлардан фойдаланиш, разведка ва логистика томондан қўллаб-қувватлаш, дипломатик ташаббуслар, қўшимча санкцияларни жорий этишни ўз ичига олиши мумкин.
"Шунингдек, коалиция аъзолари Қўшма Штатларнинг қўллаб-қувватлаши билан Украина Қуролли кучларига ҳарбий ёрдам кўрсатишни ва қурол етказиб беришни давом эттиради. Бундан ташқари, коалиция давлатлари АҚШ раҳбарлигида бўлган “ўт очишни тўхтатиш режимини назорат қилиш механизми”да иштирок этади", дейилади ҳужжат лойиҳасида.
Баёнот матни бугун Парижда бўлиб ўтадиган “Кўнгиллилар коалицияси” етакчилари саммитида тасдиқланиши кутилмоқда.