Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Kundalik.com тизимига ўзгартиришлар киритилди

A A A
Kundalik.com тизимига ўзгартиришлар киритилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Kundalik.com тизимига ўзгартиришлар киритилганини маълум қилди.

“Таълим назорати” канали хабарига кўра: «Кун учун журнал»да «дарс ўтказилди» катагига белги қўйиш мумкин бўлди. Энди ўқитувчилар «Кун учун журнал»да давомат ва баҳоларни ҳамда дарҳол дарс ўтказилганлигини белгилашлари мумкин.

Ўқитувчилар журнални Kundalik’нинг веб-талқинида, мобил браузерда, шунингдек Kundalik.Teacher иловасида тўлдиришлари мумкин.

Директорларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари учун «Маънавиятни бошқариш, Мактаб» ҳамда «Маънавият бошқаруви», «Синф раҳбари учун» давомат ҳисоботлари пайдо бўлди. Бу назорат қилувчи органларга маълумотларни узатишни соддалаштиради.

Киритилди: 20:45 27.04.2023. Ўқилди: 3502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!