"Интер Майами" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида "Палмейрас"га қарши баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Тадеу Аленде ва Луис Суареснинг голларига бразилияликлар 80 ва 87-дақиқаларда Паулиньо ҳамда Маурисионинг аниқ зарбалари билан жавоб қайтарди.
Гуруҳ босқичидан сўнг "Палмейрас" ва "Интер Майами" 5 очкодан жамғариб, А гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди.