"Манчестер Сити" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2-турида "Ал-айн"ни ўта йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Шаҳарликлар" сафида Илкай Гюндоган (8,73), Клаудио Эчеверри (27), Эрлинг Холанд (45+5), Оскар Бобб (84) ва Райан Шерки (89) киритди.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 61-дақиқада Оскар Боббга алмаштирилди.
"Манчестер Сити" 6 очко билан гуруҳида иккинчи ўринда. Тўплар нисбати яхшироқ "Ювентус" пешқадам.