Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/8 финалнинг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди.
Мадриднинг "Реал" клуби Гонсало Гарсиянинг голи эвазига Туриннинг "Ювентус" клубини минимал ҳисобда мағлуб этган бўлса, кейинроқ Серу Гирассининг дубли эвазига Дортмунднинг "Боруссия" клуби Мексиканинг "Монтеррей" клубини енгди (2:1). Шундай қилиб, кейинги босқичда "қаймоқранглилар" ва "асаларилар" бир-бирига қарши майдонга чиқади.
КЎЖЧ-2025 чорак финалининг барча ўйинлар жадвали (Тошкент вақти билан):
"Флуминенсе" - "Ал-Ҳилол" (4 июль, 23:59);
"Палмейрас" - "Челси" (5 июль, 06:00);
"ПСЖ" - "Бавария" (5 июль, 21:00);
"Реал" Мадрид - "Боруссия" Дортмунд (6 июль, 01:00).