Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “B.-Ph.” МЧЖ сотувчиси М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Х. фуқаро Х.Қ.га 250 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қизириқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ш. фуқаро М.Х.га шифокор рецептисиз кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Қ.Д.” МЧЖ дорихонаси фармацевти Ш.А.нинг хонадони кўздан кечирилганда 20 капсула ва 7 ампулада психотроп дори воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.