Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар доирасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Г. 45 грамм “Мефедрон” гиёҳвандлик моддасини фуқаро М.Х.га 5 800 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Н.Х. (муқаддам судланган) 105 дона кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган “Nervismart-450” номли дори воситасини фуқаро Ш.А.га 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан яна 29 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!