АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой, Франция, Япония, Жанубий Корея ва Буюк Британияни Ҳормуз бўғозини ҳарбий кемалар билан қўриқлашга чақирди.
Трамп ўзининг Truth Social тармоғида ёзишича, бу давлатлар ҳамда ушбу чекловдан таъсирланаётган бошқа мамлакатлар минтақада хавфсизликни таъминлаш учун кемалар юбориши керак.
Шунингдек, у АҚШ Форс кўрфази қирғоқларига зарба беришни ва Эрон кемалари ҳамда қайиқларига қарши амалиётларни давом эттиришини маълум қилди. Трамп Ҳормуз бўғозини “очиқ, хавфсиз ва эркин” ҳолда сақлашга ваъда берди.