Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон АҚШ билан урушни тўхтатиш шартларини маълум қилди

Эрон АҚШ билан урушни тўхтатиш шартларини маълум қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий Теҳрон АҚШ билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш масаласини фақат икки шарт бажарилган тақдирдагина кўриб чиқишини билдирди.

Унга кўра, биринчи навбатда уруш давомида етказилган барча зарар тўлиқ қопланиши керак. Шунингдек, Эрон учун келажакда хавфсизлик кафолатлари таъминланиши лозим.

Ризоийнинг таъкидлашича, бундай кафолатлар АҚШ қўшинлари Форс кўрфазидан чиқиб кетмасдан ва минтақадаги барча Америка ҳарбий базалари олиб чиқилмасдан туриб таъминланмайди.

У Эрон Вашингтон ушбу шартларни бажармагунча ортга чекинмаслигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Киритилди: Бугун 17:12. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!