Бугун 28 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кўчки 27 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Кўчки 27 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Индонезиянинг Шимолий Суматра провинциясидаги кўчкилар оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди, бедарак йўқолганларни қидириш давом этмоқда.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

"Бизнинг кучларимиз бедарак йўқолганларни қидириш ва кўчкилар оқибатида зарар кўрган йўлларни тозалашга қаратилган", — деди агентликка Фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги вакили.

Қайд этилишича, вилоятдаги кўчкиларга кучли ёмғир сабаб бўлган.

Табиий офат оқибатида турар-жой бинолари, масжидлар ва шолизорлар зарар кўрган.

2024 йил охиригача Индонезияда экстремал об-ҳаво шароити кутилмоқда, чунки Ла-Нина иқлим феномени туфайли архипелаг бўйлаб ёғингарчилик кўпаяди, дея огоҳлантирди Осиё мамлакати Метеорология, иқлимшунослик ва геофизика агентлиги.

Киритилди: Бугун 12:26. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!