Кубадаги кучли зилзилалар ер силжишига, турар-жой бинолари ва электр узатиш линияларига зарар етказди.
Бу ҳақда мамлакат президенти Мигель Диас-Канель Бермудес Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
"Миллий Мудофаа Кенгашидан биз Сантьяго-де-Куба ва Гранма, яқинда содир бўлган зилзилалардан зарар кўрган вилоятлар, уйлар ва электр узатиш линиялари шикастланган биринчи котиблари билан боғландик" - деб ёзади у.
Куба президенти шунингдек, жабрланган Сантьяго-де-Куба ва Гранма провинциялари аҳолисини очиқ жойларда қолишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Куба қирғоқларида 5,9 ва 6,8 магнитудали иккита кучли зилзила содир бўлган.