АҚШ давлат котиби Марко Рубио Оқ уйдаги матбуот анжуманида Кубадаги мавжуд вазият Вашингтон учун қабул қилиб бўлмаслигини айтиб, АҚШ тез орада бу масалани ҳал қилишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Кубанинг ҳозирги иқтисодий тизими ишламаяпти ва мамлакат раҳбарияти муаммоларни ҳал қила олмаяпти.
"Бизнинг қирғоғимиздан атиги 140 км узоқликда муаммоли давлат бор. У бизнинг рақибларимиз учун қулай ҳудудга айланган. Бу ҳолатни қабул қилиб бўлмайди. Биз бу билан шуғулланамиз, лекин ҳозир эмас", — АҚШ Давлат департаменти раҳбари.
Рубио, шунингдек, АҚШ Куба халқига кўпроқ ёрдам кўрсатишни ва уни черков орқали тарқатишни исташини билдирди.