Куба ҳукумати иқтисодиётни барқарорлаштириш ва Куба песосининг алмашинувини тиклаш мақсадида хорижий валютанинг эркин муомалага чиқарилишига рухсат беришга қарор қилди, деб хабар беради АЗEРТАДЖ.
Ҳозирда Кубада долларнинг расмий қатъий курси юридик шахслар учун 24 песо, жисмоний шахслар учун эса банкларда нақд пул алмаштиришда 120 песо этиб белгиланган. Бироқ, 18 декабрдан бошлаб Куба Марказий банки ҳар куни хорижий валютага талаб ва таклиф асосида эркин курсни эълон қилади.
Агентлик маълумотларига кўра, ушбу қарор расмий курс ва бозордаги реал қиймат ўртасидаги сезиларли фарқ туфайли қабул қилинган. Бу фарқ мамлакатда хорижий валютанинг етишмаслигидан далолат беради. Ҳозирда долларнинг "қора бозор" курси 400 песодан ошди.
Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, жорий этилаётган чора-тадбирларнинг асосий мақсади валюта бозорига хорижий валютанинг кириб келишини рағбатлантиришдир. Бу, ўз навбатида, бозорни молиялаштиришни таъминлайди ва норасмий валюта муомаласи улушини камайтиради.