Куба Президенти Мигел Диас-Канел 22 йил ичида илк бор Эронга ташриф билан келди. Бу ҳақда «Тасним» агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бу Куба раҳбарининг 2001 йилда Фидел Кастро Эронга келганидан буён исломий республикага илк ташрифидир.
Диас-Канелни Эрон Президенти Иброҳим Раисий қабул қилди, музокаралар якунида томонлар бир қатор шартнома ва ҳамкорлик меморандумларини имзолашни режалаштирмоқда.