Марко Рубионинг бошқа баёнотлари:
◾️ Ҳозир келгуси қадамларимиз ва сиёсатимиз ҳақида гапирмоқчи эмасман. Лекин ҳеч кимга сир эмаски, биз Куба режимини ёқтирмаймиз;
◾️ Нега 8 миллион одам Венесуэлани тарк этди? Бу замонавий тарихдаги энг йирик оммавий миграция ҳисобланиши мумкин. 2014 йилдан бери Венесуеладан камида 8 миллион одам чиқиб кетди, чунки бу мамлакатнинг барча бойликлари Венесуэла халқига эмас, балки Мадуро ва унинг режимидагиларга фойда келтириш учун талон-торож қилинди;
◾️ Саккиз миллион муҳожир қанчалик беқарорлаштирувчи омил бўлиши мумкинлигини биласизми? Бразилия, Колумбия ва минтақадаги бошқа мамлакатлар Венесуэлада содир бўлаётган воқеалар ва бизнинг аралашувимиз сабаб нимадан энг кўп қўрқаётганини биласизми? Улар яна бир оммавий миграция тўлқини юзага келишидан қўрқишмоқда. Бу беқарорлаштирувчи ҳолат;
◾️ Менимча, Венесуэлада сайловлар ўтказиш учун маълум вақт зарур;
◾️ Венесуэлани маълум даражада колонизация қилганлар, камида режим ичида. Буни кубаликлар амалга оширган. Мадурони ҳам айнан кубаликлар қўриқлаган. Уни венесуэлалик соқчилар эмас, кубаликлар ҳимоя қилган;
◾️ Венесуэлада ички разведка масаласида, хусусан, ким кимни кузатаётгани, хоинлар йўқлигини текшириш билан шуғулланаётганлар ҳам кубаликлардир;
◾️ Венесуэла Ливия, Ироқ, Афғонистон ёки Яқин Шарққа ўхшамайди. Венесуэла Ғарб давлати. Фақатгина у ерда АҚШга қарши фитна уюштираётган ва фаолият олиб бораётган эронлик агентлар борлиги бундан мустасно;
◾️ Мадурони қўлга олиш операцияси Конгресс тасдиғини талаб қиладиган ҳаракат эмас эди. Бу босқин ёки узоқ муддатли ҳарбий операция ҳисобланмайди. Конгресс розилигини талаб қиладиган ҳар қандай ҳаракат учун биз албатта Конгрессдан рухсат оламиз.