Бу ҳақда The New York Times нашри америкалик амалдорга таяниб хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, бу фуқаролик кемаси бўлган ва Кубага қариндошларини олиб чиқиш мақсадида йўл олган.
Флорида штати бош прокурори Жеймс Утмаер воқеа юзасидан тергов бошлашни буюрганини маълум қилди.
"Куба ҳукуматига ишониб бўлмайди ва биз бу коммунистларни жавобгарликка тортиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", — деди у.
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Куба яқинидаги катер билан боғлиқ ҳодисага Доналд Трамп маъмурияти алоқадор эмаслигини маълум қилди.