Куба ҳукумати АҚШ томонидан ҳарбий операция ўтказилиши эҳтимолини истисно қилмаяпти. Мамлакат эҳтимолий ҳарбий тўқнашувларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Кубанинг БМТдаги доимий вакили Эрнесто Соберон Гусман ТАСС агентлигига берган интервюсида маълум қилди.
Дипломатнинг айтишича, Кубада ҳар жума куни мудофаа масалаларига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Уларнинг мақсади аҳолини мамлакат мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга тайёрлашдир.
Гусманнинг таъкидлашича, АҚШнинг юқори мартабали расмийлари Кубани эгаллаш, бомбардимон қилиш ва йўқ қилиш ҳақида бир неча бор очиқ баёнот берган. Шу сабабли Куба бундай таҳдидларга жиддий ёндашмоқда.