Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Крокусдаги терактни содир этганликда айбланаётганлар ҳибсга олиш устидан шикоят қилмайди

Крокусдаги терактни содир этганликда айбланаётганлар ҳибсга олиш устидан шикоят қилмайди

«Крокус Сити Холл»да теракт содир этганликда айбланган Тожикистоннинг тўрт фуқароси ҳибсга олиш муддатини узайтириш бўйича шикоят қилмайди.

Бу Москвадаги умумий юрисдикция судларининг картотекаси маълумотларидан келиб чиқади.

Маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳибсни 22 августгача узайтириш ҳақидаги қарор апелляциясиз кучга кирган.

Терактнинг бевосита ижрочилари сифатида Далержон Мирзоев, Саидакрам Рачабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовлар кўрсатилган.

Ака-ука Аминжон ва Диловар Исломовлар ҳамда уларнинг отаси Исроил Исломов, Алишер Қосимов, Назримад Лутфулло, Ёқубжон Юсуфзода, Муҳаммад Зоир Шарипзода ва Жумахон Қурбоновлар террорчиларга ёрдам беришда айбланмоқда.

Қурбонов, Лутфулло, Шарипзода ва Юсуфзода ҳибсга олиш юзасидан апелляция шикояти берган.

Киритилди: 17:52 21.05.2024. Ўқилди: 1328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!