Бинодан эвакуация қилинган 61 ёшли Елена журналистларга отишма бошланганда қизи ва таниши билан кийиниш хонасида ўтирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, аввалига томошабинлар буни салют деб ўйлашган, кейин эса қоча бошлаган. Кўпчилик саҳнага югурди, чунки у томонда фавқулодда чиқиш бор эди. Уларнинг йўлини террорчилардан бири тўсиб қўйди ва у ўша томонга югурганларнинг ҳаммасини отиб ташлади.
Унинг сўзларига кўра, ташриф буюрганлардан бири террорчини зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. У жиноятчининг устига сакраб тушиб, қўлидан автоматни олиб, уни йиқитган ва милтиқ билан урган. Эркак туфайли бир неча ўнлаб одамлар фавқулодда чиқиш йўли орқали қочишга муваффақ бўлишди.
Шу билан бирга, Елена бу одам тирик ёки йўқлигини билмайди, чунки у зални тарк этгандан сўнг, у ерда яна отишма эшитилди.