"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг фаолиятини якунлаш борасидаги режалари маълум.
Журналист Бен Жейкобснинг ҳисоботида айтилишича, португалиялик 2027 йилнинг ёзида, амалдаги шартномаси тугагач, Саудия Арабистони клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Ўшанда, катта эҳтимол билан, ҳужумчи бутсаларини михга илади, дейди манба. Ўша вақтда беш карра "Олтин тўп" соҳиби 42 ёшда бўлади.
Криштиану Роналду 2023 йил бошидан бери "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда. Айни пайтда 40 ёшли футболчи Саудия Арабистони чемпионатида 16 та ўйинда 16 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.