Португалия терма жамоаси ҳужумчиси бу ҳақда Саудия Арабистонидаги форумда маълум қилди
"Келгуси жаҳон чемпионати менинг фаолиятимдаги сўнггиси бўлади. Ўшанда мен 41 ёшда бўламан. Аввал айтганимдек, мен ҳозирги онлардан завқланяпман", — деди футболчи.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Бу турнир Роналду учун фаолиятидаги бешинчи жаҳон чемпионати ҳисобланади.