Бугун 30 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Кремлда Европанинг "азоб-уқубатлари" ҳақида маълумот беришди

Кремлда Европанинг "азоб-уқубатлари" ҳақида маълумот беришди

Сешанба куни президент матбуот котиби Дмитрий Песков Европанинг Россияга қарши киритилган санкциялар туфайли "азоб чекаётгани" ҳақида баён қилди.

Унинг таъкидлашича, Ғарб Украинага бостириб киришга жавобан киритган чеклов чоралари "икки томонлама кесадиган қурол" бўлиб, "тобора кўпроқ одамлар буни тушуниб етмоқда". "Европаликлар бу санкциялардан азият чекмоқда. Биз уларни халқаро ҳуқуққа зид бўлган ноқонуний чекловлар деб аташда давом этмоқдамиз", - дея Песковнинг сўзларини "Интерфакс" келтирмоқда.

Бундан олдин Европа дипломатлари санкцияларни узайтиришга келишиб олишганди. Бу қарор Венгрия - Европа Иттифоқининг Россия нефти ва газини урушдан олдинги ҳажмда сотиб олишни давом эттираётган сўнгги давлатлардан бири - ўз ветосини олиб ташлаганидан кейин қабул қилинди. Музокаралар давомида Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинадан 1 январда тўхтатилган Россия гази транзитини қайта тиклашни талаб қилган эди.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремль Венгрия атрофидаги вазиятни "диққат билан кузатиб бормоқда". CREA маълумотларига кўра, Венгрия ҳар ойда Россия энергия ташувчиларини харид қилиш учун тахминан 350 миллион евро сарфлайди. "Венгрия санкцияларни узайтириш учун маълум шартларни илгари сурди ва бу шартлар аслида Киев режими эгаллаган позицияга боғлиқ эди. Чамаси, Венгрия Брюсселдан музокаралар жараёни қайта бошланиши ҳақида қандайдир кафолатлар олган," - деди Песков.

Киритилди: 21:24 28.01.2025. Ўқилди: 1691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!