Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Кремл ёзнинг иккинчи ярмида Украинага йирик ҳужумни амалга оширишни режалаштирмоқда

Кремл ёзнинг иккинчи ярмида Украинага йирик ҳужумни амалга оширишни режалаштирмоқда

Bild нашри манбаларига кўра, Россия тўпланган ресурслардан, жумладан Шимолий Кореядан олинган дронлар ва ўқ-дорилардан фойдаланиб, Украинага ҳужумларни кучайтирмоқчи.

"Режада Донецк ва Харков йўналишларида фронтни ёриб ўтишга уринишлар кўзда тутилган бўлиб, стратегик авиация ва Shahed дронлари орқали кенг кўламли зарбалар беришга алоҳида урғу қаратилмоқда. Бу ҳаракатлар Украина Қуролли кучларини заифлаштириш ва эҳтимолий музокаралар олдидан уларни чарчатишга қаратилган стратегиянинг бир қисми сифатида баҳоланмоқда", дейилади Bild хабарида.

Таъкидланишича, Украина ҳаво мудофаасини шошилинч равишда кучайтиришга ва иттифоқчиларининг қўшимча ёрдамига муҳтож, акс ҳолда у Россиянинг янги тажовуз тўлқинига қарши туришда қийналади.

Киритилди: 20:09 13.07.2025. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!