Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида расман эълон қилинганлардан ташқари бошқа алоқалар ҳам бўлган бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида маълум қилган.
Журналистнинг қайд этишича, агар Оқ уй раҳбарининг баёнотларига қулоқ тутсангиз, икки етакчи ўртасида иккитадан ортиқ телефон суҳбатлари бўлиши мумкин эди.
"Биз сизга ўзимизга маълум бўлган суҳбатлар ҳақида маълумот берамиз, аммо бошқа нарсани истисно эта олмаймиз", — деди Кремль вакили.