Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Тhe Washington Post нашрининг 7 ноябр куни Путин ва Трампнинг телефон орқали мулоқот қилгани ҳақидаги хабарига шундай изоҳ берди.
"Бу маълумотлар сифатининг энг яққол мисоли бўлиб, баъзида ҳатто ҳурматли нашрларда ҳам эълон қилинади. Бу мутлақо ёлғон маълумот", — дея таъкидлади Путиннинг матбуот котиби.
Песков, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Олаф Шолц ўртасидаги телефон суҳбатига тайёргарлик кўрилаётгани йўқлигини айтди. Бир кун олдин Шолц Путин билан музокараларни давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилган эди.