Бугун 3 февраль, 2023 йил, жума

O'ZB

Кремль эмбарго ва нефть нархининг чегараланишига жавоб тайёрлаётганини айтди

Кремль эмбарго ва нефть нархининг чегараланишига жавоб тайёрлаётганини айтди

«Катта еттилик», Европа Иттифоқи ва Австралиянинг Россия нефти нархига чек қўйиши Украинадаги урушни молиялаштиришга таъсир қилмайди, деди Кремль.

«Россия Федерацияси иқтисодиёти махсус ҳарбий операция доирасида барча эҳтиёж ва талабларни тўлиқ қондириш учун зарур салоҳиятга эга. Ва бундай чоралар бунга таъсир қилмайди», - деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

У, шунингдек, Москва Европа Иттифоқининг Россия нефтини етказиб бериш бўйича эмбаргоси ва унинг нархининг чегарасига жавоб тайёрлаётгани ни айтди.

«Қарор тайёрланмоқда, - деди Песков. - Бир нарса аниқ - биз ҳеч қандай шифтни тан олмаймиз».

Европа Иттифоқининг Россия нефтининг денгиз орқали экспорт қилинишига қўйган эмбаргоси, шунингдек, Россия нефтининг бир баррели учун 60 доллардан юқори нархи душанба куни кучга кирди.

Қарор Россиянинг Украинадаги урушни молиялаштириш учун даромад олишига йўл қўймаслик учун қабул қилинган, шунингдек, глобал энергия бозорлари барқарорлигини сақлаш ва Россия босқинининг салбий иқтисодий оқибатларини минималлаштиришга қаратилган.

Аввалроқ Россия расмийлари чекловларни қўллаб-қувватловчи мамлакатларга нефть сотмасликларини, Россия эса тўғридан-тўғри етказиб бериш бўйича мавжуд ҳамкорлар билан музокара олиб боришини билдирган эди.

Киритилди: 16:59 05.12.2022. Ўқилди: 2983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!