Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Польшада Қизил армия хотирасига ўрнатилган ҳайкал бузилмоқда

Польшада Қизил армия хотирасига ўрнатилган ҳайкал бузилмоқда

Жешув шаҳрида 75 йилдан бери турган "Қизил армияга миннатдорлик" ёдгорлигини демонтаж қилиш ишлари бошланган.

Бу ҳақда Россиянинг Варшавадаги элчихонаси хабар берди. Элчихона маҳаллий ҳокимият уни яна бир бор ўз қарори ҳақида хабардор қилмаганини таъкидлади.

Россиянинг Польшадаги элчихонаси маҳаллий ҳокимиятга норозилик билдириб, Жешув учун жангларда 2200 дан ортиқ совет аскари ҳалок бўлганини эслатди.

Улуғ Ватан урушида Польшани озод қилиш учун жами 600 минг Қизил армия аскарлари қурбон бўлган.

Киритилди: 03:20 25.09.2026. Ўқилди: 934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!